19 июнь куни Uzbekistan Airwaysʼнинг Тошкент — Остона йўналиши бўйича учаётган самолёти нотўғри сигнал туфайли аэропортга қайтди, деб хабар бермоқда миллий авиакомпанияси матбуот хизмати.
Олдинроқ баъзи ОАВлар HY-721 рейси кўтарилиш пайтида кабинадаги босимни йўқотиб қўйгани сабабли ортга қайтгани ҳақида хабар берганди.
Авиакомпания мутахассислари томонидан самолётни учишга тайёрлаш бўйича барча зарур ишлар амалга оширилган ва ҳаво кемаси тез орада парвозини давом эттиради.