Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчиси Виталий Василевич Фен вафот этганини маълум қилди.
«Виталий Фен Ўзбекистоннинг Сеулдаги дипломатик миссиясини 25 йил давомида бошқариб, Ўзбекистон билан Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшди. Унинг кўп йиллик фаолияти Ўзбекистон–Жанубий Корея алоқаларининг мустаҳкамланишида ўчмас из қолдирди».
Виталий Василевич Фен «Фидокорона хизматлари учун» ва «Меҳнат шуҳрати», шунингдек, Жанубий Кореянинг «Гвангхва» орденлари билан тақдирланган.
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради», — дейилади ТИВ хабарида.
Элчи Виталий Фен ислом анъаналари бўйича Фарғона шаҳрида дафн этилади.