Арманистон Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олади, дейилади мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Шунингдек, Арманистон БМТ бош ассамблеясининг Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюциясини қўллаб-қувватлагани, шунингдек, Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорликни ўрнатишдан, яҳудий ва фаластин халқлари ўртасида мустаҳкам тинчлик ўрнатишдан чин дилдан манфаатдор эканлиги” маълум.
«Турли халқаро платформаларда биз доимо Фаластин муаммосини тинч ва кенг қамровли ҳал этиш тарафдори бўлиб келганмиз ва Исроил–Фаластин можаросини ҳал қилишда икки давлат тамойилини қўллаб-қувватлаганмиз. Ишончимиз комилки, бу фаластинликлар ва исроилликлар ўзларининг қонуний интилишларини рўёбга чиқаришларини таъминлашнинг ягона йўли», — дейилади хабарда.
22 май куни Испания, Норвегия ва Ирландия Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олганини эълон қилганди. Исроил бош вазири Биньямин Нетаняху Фаластинни тан олиш қарорини «терроризм учун мукофот» деб атаган. Исроил элчилари Фаластин мустақиллигини тан олган давлатлардан маслаҳатлашувлар учун чақирилди. Фаластинни тан олиш масаласи ҳам Дания парламентига тақдим этилган, бироқ депутатлар бунга қарши овоз берган.
Эслатиб ўтамиз, Дания парламенти Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олишга қарши овоз берган эди. 28 май куни Ирландия, Норвегия ва Испания Европа Иттифоқининг биринчи давлатлари бўлиб, Фаластин мустақиллигини расман тан олган.