Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимида қолди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати йиғилишида Танзил Нарбаева маълум қилди.
2019 йилдан бери Йўлдошев Бош прокурор лавозимида қолмоқда. Қонунга кўра, бош прокурорнинг ваколат муддати 5 йилни ташкил этади.
Бугун, 21 июнь куни Ниғматилла Йўлдошевнинг ваколат муддати тугаши муносабати билан Сенатда Бош прокурор лавозимини кўриб чиқиш масаласи муҳокама қилинди ва у ушбу лавозимга қайта тайинланди.
Ниғматилла Йўлдошев — ўзбек давлат арбоби. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси (2015-2019) лавозимида ишлаган. У, шунингдек, Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи (2016 йил 2—8 сентябрь кунлари) бўлган. 2019 йил 20 июндан Ўзбекистон Республикаси бош прокурори лавозимида фаолият юритиб келмоқда.