Марказий Осиё давлатлари ҳаво ифлосланишига қарши курашда бирлашади

O‘zbekiston

Пойтахтда Марказий Осиёдаги энг долзарб экологик муаммолардан бири — ҳавонинг ифлосланишига бағишланган муҳим минтақавий анжуман бўлиб ўтди. Минтақавий мулоқот Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг турли давлат идоралари вакилларини жамлади.

Фото: Экология вазирлиги

19 июнь куни Тошкентда Марказий Осиёдаги энг долзарб экологик муаммолардан бири — ҳавонинг ифлосланишига бағишланган муҳим минтақавий конференция бўлиб ўтди. Тадбир Жаҳон банки, ЮНEП ва Ўзбекистон ҳукумати томонидан ташкил этилди.

Минтақавий мулоқот Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг турли давлат идоралари вакилларини жамлади. Тадбирда Осиё ва Европадан ҳаво сифатини бошқариш соҳасидаги етакчи мутахассислар ҳам иштирок этди.

Тадбирдан кўзланган мақсад минтақа давлатлари ўртасида мувофиқлаштирилган ҳаракатларни рағбатлантириш ва ҳаво ифлосланишининг олдини олиш соҳасида билим алмашишдан иборат.

Жаҳон банкининг катта иқтисодчиси Елена Голубь фикрича, Марказий Осиё давлатлари жиддий муаммога дуч келмоқда: ҳар йили 100 минг кишига 70-100 киши ҳаво ифлосланишидан вафот этади. Одамлар турли касалликлардан азият чекмоқда, масалан, юрак ва юқори нафас йўллари касалликлари, улар ҳавонинг ифлосланиши билан кучаймоқда.

Ифлосланишнинг асосий сабаби ўпка ва қон айланиш тизимига чуқур кириб борадиган кичик чанг зарралари. 65 ёшдан ошган аҳоли улуши жуда юқори бўлган Марказий Осиёнинг кекса аҳолиси айниқса заиф.

Конференциядан мақсад минтақадаги ҳар бир мамлакат ушбу экологик таҳдидга қандай қарши туриши ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишдан иборат. Йиғилиш иштирокчилари томонидан атмосферага зарарли чиқиндиларни камайтириш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилиши кутилмоқда.

Елена Голубнинг қайд этишича, бу муаммони ҳал этишда Марказий Осиё давлатларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари ниҳоятда муҳим. Бирлашган ҳолдагина минтақамизда атмосфера ҳавосининг ифлосланишига қарши курашда аниқ натижаларга эришиш, одамларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш мумкин.

Mavzuga oid materiallar