Европа Иттифоқи Telegram устидан жиддий назорат ўрнатмоқчи

Dunyo

Еврокомиссия мессенжер устидан назоратни кучайтириш ниятида, чунки платформада террорчилар ва экстремистлар фаолияти устидан доимий модерация ва назорат йўқ. Комиссияга кўра, Россия мессенжерни «рус тилида сўзлашувчи одамларга ёлғон маълумот» юбориш учун «суистеъмол қилмоқда».

Европа Комиссияси Telegram мессенжери ўз фойдаланувчилари сони тўғрисида ёлғон маълумотларни тақдим этгани ҳақидаги шубҳалари туфайли унга қарши тергов бошлаши мумкин, деди Европанинг Европа қадриятлари ва шаффофлик бўйича комиссари Вера Жоурова Süddeutsche Zeitung газетасига.

«Мен Telegramʼга ишонмайман. Мен уларнинг атиги 42 миллион фойдаланувчиси борлигига ишонмайман», деди Жоурова. «Биз комиссияда ишончимиз комилки, хизмат узоқ вақтдан бери 45 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга», деди комиссар.

Унинг сўзларига кўра, агар мессенжер фойдаланувчилари сони ҳақиқатан ҳам 45 миллиондан ошган бўлса, унинг фаолияти ЕИ томонидан қаттиқроқ назоратга олинади. «Европа комиссияси ҳозир тергов бошлашимиз керакми ёки йўқлигини текширмоқда», деди Жоурова.

У Telegram ишини «айниқса Болтиқбўйи, Польша ва Болгарияда» катта муаммо деб атади. Юрованинг сўзларига кўра, Россия мессенжерни «рус тилида сўзлашувчи одамларга ёлғон маълумот» юбориш учун «суиистеъмол қилмоқда».

Юрова шунингдек, бошқа рақамли платформалар дезинформацияга қарши етарлича курашмаётганини айтди: хусусан, унинг сўзларига кўра, комиссия Хитойнинг TikTok фаолиятини ўрганмоқда.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.