Жорий йилнинг 6 ойида давлат буджети даромадлари 115,8 трлн сўм, харажатлари эса 149,8 трлн сўмни ташкил этди. Бюджет тақчиллиги 34 триллион сўмга етди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27 фоизга кўпдир.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тақдим қилган маълумотларга кўра, жорий йилнинг январ ойида давлат бюджети даромадлари 16 трлн 159,9 млрд сўмни, харажатлари эса 21 трлн 926,7 млрд сўмни ташкил этган. Бюджет даромадлари ва харажатлари ўртасидаги фарқ 5 трлн 766,8 млрд сўм.
Февраль ойида давлат бюджети даромадлари 16 трлн 908,9 млрд сўм, харажатлари эса 24 трлн 137,1 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ 7 трлн 228,1 млрд сўм.
Март ойида давлат бюджети даромадлари 17 трлн 457,2 млрд сўм, харажатлари эса 24 трлн 307,1 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ 6 трлн 850 млрд сўм.
Апрель ойида давлат бюджети даромадлари 19 трлн 286,1 млрд сўм, харажатлари эса 25 трлн 27,2 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ 5 трлн 741,1 млрд сўм.
Май ойида давлат бюджети даромадлари 22 трлн 749 млрд сўм, харажатлари эса 26 трлн 565,2 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ 3 трлн 816,2 млрд сўм.
Июнь ойида давлат бюджети даромадлари 23 трлн 233,4 млрд сўм, харажатлари эса 27 трлн 879,9 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ 4 трлн 646,5 млрд сўм.
Умумий ҳисобда ўтган олти ойликдаги давлат бюджети тақчиллиги 34 трлн 49 млрд сўмни ташкил қилган. Таққослаш учун, ўтган 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида давлат бюджети дефицити 26,8 трлн сўм бўлган.
Консолидациялашган бюджет даромадлари ва харажатлари бўйича ҳисоботлар ҳали эълон қилинмади.
2024 йил учун давлат бюджети ҳақидаги қонунга кўра, давлат бюджети даромадлари 270,4 трлн сўм, харажатлари эса 280,7 трлн сўмни ташкил этиши прогноз қилинган.
Консолидациялашган бюджет (давлат бюджетидан ташқари, давлат мақсадли жамғармалари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларини ҳам ўз ичига олади) дефицити 52,6 трлн сўм ёки ЯИМга нисбатан 4 фоиз даражасида чегараланган.