2 июль соат 00:00 дан 3 июль 22:00 гача электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ва шахсий шахсий кабинет ҳолати ҳақида маълумот олишда техник носозликлар юзага келиши мумкин. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти хабар берди.
Ўчириш сабаби — Маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлари. Бу орқали электр энергияси истеъмолчиларига кўрсатилаётган электрон хизматлар сифати оширилади.
Бундан ташқари, профилактик ишлари давомида қарздорлиги бўлган истеъмолчиларни тармоқдан автоматик равишда узиб қўйиш режалаштирилмаган.