29 июнь куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида яшаш уйида катта ҳажмдаги наркотик моддалар сақланаётгани аниқланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Марғилон шаҳрида яшовчи 53 ёшли фуқаронинг уйида холислар иштирокида қуйидагилар аниқланиб, мусодара қилинди.

  • 3 литрли идишда 12 кг 537 гр кўкнори бошоқлари;

  • 2 дона 3 литрли идишда 2 кг 570 гр марихуана;

  • 41 гр гашиш гиёҳвандлик моддаси;

  • оқ полиетилен қопда 22 кг 550 гр кўкнори сомони.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жами 37 килограммдан ортиқ наркотик моддаларни мусодара қилди.

Шунингдек, ушбу фуқаронинг шахсий томорқаси кўздан кечирилганда, у 13 туп марихуана етиштираётгани маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.