Олимпиада-2024 очилишида Ўзбекистон байроқдорлари маълум бўлди

O‘zbekiston

Париждаги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида Ўзбекистон байроғини кўтариб чиқадиган спортчилар номи маълум бўлди.

2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида Ўзбекистон байроғини боксчи Абдумалик Халоков ва қиличбоз Зайнаб Дайибекова олиб юришади. Бу ҳақда Daryo хабар берди.

Абдумалик Халоков — бокс бўйича жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари совриндори.

Зайнаб Дайибекова — қиличбозлик бўйича Осиё ўйинлари ғолиби, Шуҳрат мукофоти совриндори.

Эслатиб ўтамиз, Олимпия ўйинлари 26 июлдан 11 августгача Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.