Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Чимкент кўчасида иккита кўп йиллик чинор кесилгани ҳақида маълумот пайдо бўлди.
Миробод тумани ҳокимлиги вазиятга ойдинлик киритди. Туман ҳокимлиги вакилларининг сўзларига кўра, ҳозир мутахассислар шаҳардаги хавф туғдираётган қуриб қолган дарахтларни олиб ташлашмоқда.
Ижтимоий тармоқларда эътиборни тортган дарахтлар фавқулодда вазият яратгани учун олиб ташланган. Бу иш шаҳар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг хулосаси ва тегишли ташкилотларнинг рухсати асосида амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, Чилонзор туманида ёш болакай қуриган дарахт остида қолиб вафот этганидан сўнг шаҳарда аҳоли ҳаёти ва мулкига хавф туғдириши мумкин бўлган дарахтлар кесила бошланган.