Тошкентда Mercedes ҳайдовчиси пичан олиб кетаётган юк машинасининг орқа қисмига бориб урилди.
Ҳодиса 1 июль куни пойтахтнинг Яшнобод туманида Тошкент ҳалқа йўлида уч қаватли кўприкдан унча узоқ бўлмаган жойда содир бўлган. Машина ҳайдовчиси пичан юк машинаси тагига кириб кетган. Эркак тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Mercedes ҳайдовчиси итнинг йўл бўлагига чиқиб кетиши туфайли кескин тормоз бўлган, шундан сўнг машина четга чиқиб кетган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳозирча иш бўйича жавоб бергани йўқ.