Бир аёл уйини 90 минг долларга сотиб, пулни фирибгарларга берган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Воқеа икки ой олдин содир бўлган. Фирибгарлар у билан ижтимоий тармоқлар орқали боғланиб, йирик компания эгаси Африкада вафот этгани ҳақида хабар беришган. Улар унинг мероси 3 млрд доллар бўлган миллиардернинг узоқ қариндоши бўлиш эҳтимоли борлигини айтишди.
Аёл фирибгарларга ишонган ва кейин уларга қон таҳлили ва текширув учун 1000 доллар юборган. Бироз вақт ўтгач, улар унга ҳақиқатан ҳам африкалик миллиардернинг қариндоши эканини тасдиқлашган.
Шундан сўнг фирибгарлар Тошкентда истиқомат қилувчи шахсни ишонтира бошлаган. Мавжуд бўлмаган меросни олиш учун у уйини 90 минг долларга сотган. Шу тариқа, фирибгарлар чегарадан ўта олмаслигини айтиб, алдов йўли билан катта миқдордаги пул маблағларини қўлга киритган.