250 дан ортиқ афғонистонлик тадбиркорлар қўшма бизнес-форумда иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди

O‘zbekiston

Қўшма бизнес-форумда иштирок этиш учун 250 дан ортиқ афғонистонлик тадбиркорлар Ўзбекистонга келди. Ўзбекистон иинвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Афғонистон саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизий билан учрашди.

2 июль куни Афғонистон делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Афғонистон саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий билан учрашди.

Томонлар савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини ҳамда қўшма йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишнинг боришини атрофлича кўриб чиқди.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, чегараолди савдо зоналари фаолиятини фаоллаштириш, сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

250 дан ортиқ афғонистонлик тадбиркорлар иштирокида бўлиб ўтадиган қўшма бизнес-форум ва заргарлик, тўқимачилик, озиқ-овқат, электротехника, тоғ-кон саноати, транспорт ва логистика каби соҳаларда фаолият юритаётган 75 йирик Афғонистон компанияси маҳсулотлари намойиш этилган «Маде ин Афгҳанистан» кўргазмасининг ташкилий масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар Афғонистон Саноат ва савдо вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилаётган тадбирлар икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни сезиларли даражада фаоллаштириши, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва ўзаро манфаатли янги ташаббусларни бошлашига ишонч билдирди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.