АҚШ ишчиларни иссиқдан ҳимоя қилиш стандартларини жорий қилишни режалаштирмоқда

Dunyo

АҚШ президенти Джо Байден маъмурияти ишчиларни жазирамадан ҳимоя қилиш таклифини илгари сурди. Агар лойиҳа тасдиқланса, иш берувчиларда иссиқлик билан курашиш режалари бўлиши ҳамда ишчиларга соя ва сувдан фойдаланиш имкониятини бериш талаб қилинади.

Джо Байден ишчиларни ҳаддан ташқари иссиқ ҳарорат таъсиридан ҳимоя қилиш таклифини эълон қилди. Меҳнат вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қоидалар, агар расман тасдиқланса, бу қонун мамлакат тарихида ушбу соҳадаги биринчи хавфсизлик стандартларига айланади, деб ёзади The Guardian.

Ҳужжат иш берувчилардан иссиқлик хавфсизлиги бўйича мувофиқлаштирувчи лавозимини яратишни, фавқулодда иссиқлик таъсирини бартараф этиш режаларини ишлаб чиқишни ва ишчиларга соя ва сувдан фойдаланишни таъминлашни талаб қилади.

Шунингдек, янги ходимлар иссиқлик иқлимлаштириш жараёнидан ўтишлари керак бўлади, бунда уларнинг юқори ҳароратга таъсири аста-секин ўсиб боради.

Ушбу стандарт махсус ҳимоя чораларини ўз ичига олади, дея таъкидлайди The Guardian. Шундай қилиб, агар иш жойидаги иссиқлик индекси 27 даражадан ошса, ишчиларга сув ва ҳарорат билан бошқариладиган танаффус хоналарига кириш ҳуқуқи берилиши керак. Иссиқлик индекси 32 даража ёки ундан юқори бўлса, қўшимча ҳимоя чоралари, жумладан, ҳар икки соатда тўланадиган 15 дақиқалик танаффус ва ходимларнинг мажбурий мониторинги амалга оширилади.

Ушбу стандартга риоя қилмаган иш берувчилар жаримага тортилиши мумкин. Қоидалар АҚШнинг барча 50 штатларида амал қилади.

Меҳнат департаментининг прогнозларига кўра, қоидалар курерлар, почта ташувчилар, қурилиш ишчилари ва фермер хўжаликлари ишчилари каби тахминан 36 миллион ишчига таъсир қилади, бу эса иш жойидаги иссиқлик туфайли жароҳатлар, касалликлар ва ўлимлар сонини сезиларли даражада камайтиради.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.