Фарғона каналларидан бирида 32 ёшли эркак чўкиб кетди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов «Взгляд.uz»га маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 25 июнь куни Бағдод туман ИИБга чўмилиш учун каналга сакраган 32 ёшли эркак чўкиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.
Орадан уч кун ўтиб, Буюк Фарғона каналининг Ўзбекистон вилоятининг «Зинаша» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида эркак кишининг жасади топилди.
Фуқаронинг жасадида ҳеч қандай жароҳат топилмаган, унинг акаси жасадни таниган.
Бағдод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.