Тошкентда Tracker ҳайдовчиси 189 км/соат тезликда ҳаракатлангани учун жазоланди — видео

O‘zbekiston

Тошкентда Tracker пойтахт йўллари бўйлаб 189 км/соат тезликда ҳаракатланди. 27 ёшли ҳайдовчига нисбатан тегишли моддалар бўйича маъмурий баённома тузилди. Машина жарима майдончасига жойлаштирилди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Бунёдкор шоҳ кўчаси бўйлаб 170 км/соат тезликда ҳаракатланаётган автомобиль ҳайдовчиси томонидан суратга олинган видео тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси матбуот хизматининг маълум қилишича, автомашинанинг ҳужжатлари текширилганда автомашинага рухсатсиз модификациялар ўрнатилгани аниқланган.

Ҳайдовчига нисбатан тегишли моддалар бўйича маъмурий баённома тузилган. Машина жарима майдончасига жойлаштирилган.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.