Ижтимоий тармоқларда Agrobankʼнинг Қашқадарё филиалида олинган сурат тарқалди.
Бир нечта блоггерлар томонидан чоп этилган суратда банк ходимлари ойна ортида, кондиционер ёқилган ҳолда турганини кўриш мумкин. Кириш жойида гавжум бўлган банк мижозлари учун эса фақат кичик вентилятор ажратилган.
Маълумот ўрнида, Қашқадарёда шу кунларда ҳавонинг ўртача ҳарорати 40 даражага етади.
Айтиш жоизки, Agrobank муомалага чиқарилган пластик карточкалар сони бўйича Ўзбекистон банклари орасида иккинчи ўринда туради. Ушбу рейтингда Xalq banki етакчилик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Xalq banki филиалларида пенсия жамғармаларини олиш учун келган фуқароларга алоҳида тоифа бўйича навбат берилиши ва унга ҳаммадан кейин хизмат кўрсатилиши ҳақида хабар берилганди. «Взгляд.uz» таҳририяти билан боғланган воқеа гувоҳининг сўзларига кўра, ходимлар бошқа хизматлардан фойдаланаётганлар қолмагандагина кексаларга хизмат кўрсатишни бошлайди.