Amazon.com Inc компаниясининг раиси ва асосчиси Джефф Безос 2025 йил охиригача ўз компаниясининг 25 млн донагача акцияларини сотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясига (SEC) юборилган ҳужжатларда айтилади.
Ҳозирги котировкаларга кўра, сотув ҳажми тахминан 5 миллиард долларни ташкил қилади.
Февраль ойи ўрталарида тадбиркор Amazonʼнинг $8 млрд 50 млн акциясини сотганди.
VerityDataʼдан Бен Силверманнинг сўзларига кўра, Безос одатда акцияларни узоқ вақт давомида сотишдан кўра бир нечта сеансларда сотишни афзал кўради.
Безос 936 миллиондан ортиқ Amazon акцияларига эгалик қилади. Сешанба куни компания акциялари котировкалари рекорд даражадаги 200 долларга етди. Йил бошидан бери Amazon капиталлашуви 30% га ошиб, 2,06 трлн долларни ташкил қилган.