39 ёшли қирғизистонлик фуқаро Daewoo Matiz автомашинасида Ўзбекистондан Қирғизистонга 160 бош тўлғоқча ва 6 туяқуш жўжасини ноқонуний олиб кирмоқчи бўлди, деб хабар бермоқда Қирғизистон Чегара хизмати.
Қушларнинг қафаслари машинага жойлаштирилган ва шахсий буюмлар билан қопланган.
«Қирғизистон фуқаросида қушларни олиб ўтиш учун ҳужжатлар бўлмаган. Контрабанда юкларининг умумий миқдори 774,5 минг сўмни ташкил этди. Тегишли ҳужжатлар тўлдирилиб, фуқаро ва қушлар қўшимча тергов ўтказиш учун ваколатли органлар ходимларига топширилди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.