Ўзбекистонда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Lukoil компанияси устидан нархларни манипуляция қилиш юзасидан тергов бошланди, деб хабар қилди идора матбуот хизмати.
Идора матбуот хизмати хабарига кўра, «Lukoil Overseas Supply and Trading» компанияси биржа савдоларида техник олтингугурт нархини манипуляция қилаётгани аниқланган. Бу кимошди савдосига қўйилган маҳсулотларнинг номувофиқ ҳажмларида намоён бўлди, бу эса нархларнинг ошишига олиб келди.
Текширув натижасида қўмита компанияга нисбатан иш қўзғатди. У «Рақобат тўғрисида»ги қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини бузганликда айбланмоқда.