Президент Ҳиндистон бош вазирига Уттар-Прадешдаги тиқилинч қурбонлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди

O‘zbekiston

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида юз берган тиқилинч оқибатида кўплаб қурбонлар ва жароҳатланганлар муносабати билан Ҳиндистон президенти ва бош вазирига ҳамдардлик билдирди.

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти Драупади Мурму ва бош вазир Нарендра Модига Уттар-Прадеш штатидаги фожиа оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Шавкат Мирзиёев ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик, жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади, деди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Манбаларга кўра, Пхулрай Могол Гархи қишлоғида диний йиғилишда юз берган тиқилинчда камида 121 киши ҳалок бўлган ва 31 киши жароҳатланган.

Одамлар воиз Бхоле Бабуни тинглаш учун йиғилишган. Полиция маълумотларига кўра, рухсат этилган сиғими 80 минг киши бўлган учрашувга 250 мингга яқин одам келган. Қурбонлар орасида 112 аёл ва 7 бола бор.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.