Сергели туманида жанжал содир бўлди: ижтимоий тармоқларда «пичоқбозлик» ҳақида хабар берилган

O‘zbekiston

4 июлга ўтар кечаси ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги Қўйлиқ массивининг 5-кварталида одамлар пичоқлангани ҳақида маълумот тарқалди. Икки кишининг ўлими ҳақида хабар берилган. Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси вазиятга изоҳ берди.

Фото: ГУВД

Кечаси ижтимоий тармоқларда Қўйлиқ-5 турар-жой массивида суратга олингани айтилаётган видео тарқалди. Қайд этилишича, пичоқбозлик оқибатида икки киши ҳалок бўлган. Ички ишлар бош бошқармаси вазиятга изоҳ берди.

Қайд этилишича, воқеа 3 июль куни соат 23:00 да Сергели тумани Қўйлиқ-5 даҳасида содир бўлган.

Фуқаролар К.Ф., Б.А., Т.Ж., Ф.Р., И.У. ва бир-бирини таниган Б.П.лар оғзаки келишмовчиликлар туфайли жанжаллашиб қолган.

Можаро оқибатида 3 нафар фуқаро тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли. Вафот этганлар ва жиддий жароҳатлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси («Безорилик») билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.