«Ҳудудгазтаъминот»ни Андижон вилоятининг собиқ прокурори бошқарадиган бўлди

O‘zbekiston

Энди «Ҳудудгазтаъминот»га Ходжаев Маъруфхон Мақсудович раҳбарлик қилади. Аввалги раҳбар аҳолини электр энергияси ва газ билан таъминлашда йўл қўйган камчиликлари учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилганди.

Аввалги раҳбар аҳолини электр энергияси ва газ билан таъминлашда йўл қўйган камчиликлари учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилганди.

Маъруфхон Мақсудович Ходжаев «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маъруфхон Хўжаев ушбу тайинловга қадар Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган.

Бу лавозимда у аҳолини электр энергияси ва газ билан таъминлашда хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун ишдан бўшатилган Баҳодир Эшмуратов ўрнини эгаллади.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.