Яқин кунларда Шавкат Мирзиёев Қорабоғга боради

O‘zbekiston

5-6 июль кунлари Қорабоғ тоғ этакларида жойлашган Шуша шаҳрида ТДТга аъзо давлатларнинг норасмий саммити бўлиб ўтади. Саммитда Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон раҳбарлари, шунингдек, кузатувчи давлат раҳбарлари иштирок этади. Тадбир Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ташаббуси билан ўтказилади.

Фото: Пресс-служба Президента Узбекистана

5-6 июль кунлари Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатларнинг норасмий саммити бўлиб ўтади. Ташкилот веб-сайтидаги маълумотларга кўра, норасмий саммит ташаббускори Озарбайжон президенти Илҳом Алиевдир.

Саммитда Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон раҳбарлари, шунингдек, кузатувчи давлат раҳбарлари иштирок этади. Бундан ташқари, ТДТ бош котиби Кубанычбек Омуралиевнинг сўзга чиқиши кутилмоқда.

Саммит «Транспорт алоқаларини ривожлантириш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш орқали барқарор келажакни қуриш» мавзусида бўлиб ўтади.

Тадбир якунида Қорабоғ декларацияси ва бошқа муҳим ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Саммит арафасида Шушада ташкилотга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади. Учрашувда вазирлар ниҳоят норасмий саммит кун тартиби ва давлат раҳбарлари томонидан имзоланадиган ҳужжатларни келишиб олишади.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.