АҚШда Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятидан бўлган 15 ёшли Фиридун Мавлоновнинг ўлдирилишида гумон қилинган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Неw Ёрк Пост нашри хабар бермоқда.
Гумонланувчи Панамада қариндошлари билан бирга бўлган ва у ердан АҚШга депортация қилинган. Ҳалок бўлган боланинг отаси гумонланувчи билан учрашмоқчи эканини, бироқ ўзининг назоратини йўқотишдан қўрқаётганини айтди. У қамоққа тушишига ишончи комил, чунки агар у озод бўлса, бошқа болаларни ҳам ўлдириши мумкин.
«Агар у билан юзма-юз келсам, назоратни йўқотишим мумкин. Мен унга: Сен менинг ўғлимни ўлдиргансан, деб айтардим. У қамоққа боради. Агар озод бўлганида, бошқа болаларни ҳам ўлдирган бўларди. Ўғлимни сабабсиз ўлдирди. Бу жуда қийин», — дейди ўлдирилган одамнинг отаси Фиридун Мавлонов.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари отишма пайтида Мавлонов «нотўғри вақтда нотўғри жойда» бўлганини айтган. Аслида, Леополдо Наш Монтоя мактабда жанжаллашиб қолган бошқа одамни нишонга олганди.
Фиридуннинг дафн маросимида Нью-Йорк мери Эрик Адамс иштирок этди. Ҳодиса ўтган июль ойида Бруклинда содир бўлган. Фиридун ва унинг синфдошлари ёзги мактабдан уйга қайтаётганларида гумонланувчи ўсмирларга қарата ўқ узган. Ўқ Фиридунга келиб теккан, дўстлари эса қочишга муваффақ бўлган. Кейин бола касалхонада вафот этган.