Британияда ҳокимият 14 йил ичида биринчи марта ўзгариши мумкин

Dunyo

Буюк Британиядаги парламент сайловларида мухолифатдаги Лейбористлар партияси етакчилик қилмоқда. Агар экзитполнинг дастлабки маълумотлари тасдиқланса, у ҳолда сайлов натижалари расман эълон қилинганидан сўнг қирол Чарлз III партия раҳбари Кей Стармерга янги ҳукуматни шакллантиришни топширади.

Фото: AP / Kirsty Wigglesworth

Буюк Британиядаги парламент сайловларида мухолифатдаги Лейбористлар партияси етакчилик қилмоқда. 4 июль, пайшанба куни сўровлар ёпилганидан сўнг эълон қилинган экзитпол натижаларига кўра, лейбористлар Жамоалар палатасида 650 ўриндан 410 тасини қўлга киритган. Бош вазир Риши Сунак бошчилигидаги ҳукмрон Консерватив партия 131 ўрин, Либерал демократлар 61 ўрин билан учинчи, Найжел Фаражнинг ўнг қанот популистик «Реформ УК» партияси 13 ўрин билан тўртинчи ўринда.

Агар эхит-поллнинг дастлабки маълумотлари тасдиқланса, сайлов натижалари расман эълон қилинганидан сўнг лейбористлар 14 йилдан сўнг ҳокимиятга қайтади ва қирол Чарлз III Лейбористлар партияси раҳбари Кей Стармерга янги ҳукуматни шакллантиришни топширади.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.