«Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2024 йилги II мавсумига 6 июлдан старт берилади, деб хабар қилди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати.
Тадбирни ташкил этиш бир неча босқичда амалга оширилади:
Лойиҳалар киритиш: 6–26 июль;
Лойиҳаларни саралаш: 26 июль–15 август;
Тарғибот қилиш: 15–22 август;
Овоз бериш: 22 август–1 сентябрь саналари давомида ўтказилади.
Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади. Жорий йилда лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 млрд 360 млн сўмни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, эндиликда Ўзбекистон фуқаролари фақат бир марта овоз бериш имкониятига эга, бу эса овозларни алдашнинг олдини олишга ёрдам беради.
Ўзбекистонда «2024 йилги буджет ташаббуси» лойиҳасининг биринчи мавсуми ғолиблари билан шу ҳавола орқали танишиш мумкин.