Тошкентда собиқ мадраса ва боғча санъат масканига айлантирилади

O‘zbekiston

Эски шаҳар марказида рассомлар, ҳунармандлар ва халқ меъморчилиги усталари учун бўлажак Арт-резиденция биноларини қайта тиклаш ишлари қизғин давом этмоқда.

Эски Тошкент шаҳрида мусаввирлар, ҳунармандлар ва халқ меъморчилиги усталари учун бадиий қароргоҳ қуриш ишлари олиб борилмоқда, деб хабар қилди Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси матбуот хизмати.

Санъат маркази лойиҳасида иккита бинодан фойдаланилади: собиқ мадраса ва ташландиқ болалар боғчаси. Айни пайтда мазкур биноларда модернизация ва реставрация ишлари олиб борилмоқда.

Мадрасани модернизация қилиш ишлари Франциянинг Studio KO дизайн-консепт бюроси ва Сербиянинг Werner Sobek Belgrade дизайнерлик компанияси мутахассислари жамоаси томонидан амалга оширилмоқда.

Швейцариянинг he Aga Khan Trust for Culture фонди мутахассислари иштирокида реставрация ишлари олиб борилмоқда.

Янгиланган мадраса рассомлар учун маҳорат дарслари ўтиладиган маскан бўлади. Болалар боғчаси биносида ижодий учрашувлар ва қўшма ижодкорлик учун умумий жойларга эга яшаш хоналари бўлади.

Mavzuga oid materiallar