Ўзбекистонда маош ва нафақалардан миллиардлар ўғирлангани аниқланди

O‘zbekiston

Ҳисоботларда кўрсатилган постскриптлар ва мавжуд бўлмаган иш ўринлари туфайли Ўзбекистон бўйлаб қарийб 4 млрд сўм ўғирланган.

Фото: Ситуатив

Ўзбекистон бўйича иш ҳақи ва нафақалар учун 3,7 миллиард сўм ўғирланган, деди Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов.

Мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш дастурлари ижроси, янги иш ўринлари ташкил этилиши устидан назорат кучайтирилди.

Ўтказилган ўрганишларда 31 087 та янги иш ўринлари ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги аниқланиб, айбдор шахслар тегишли жавобгарликка тортилди.

Прокурорлар ташаббуси билан 311 маротаба меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, уларда 4 минг 312 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилди. Бундан ташқари, 274 нафар ишчи-хизматчиларнинг кечиктирилган 966 млн сўм иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланди.

Шу билан бирга, қурилиш сифати ва маблағлардан мақсадли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилиб, 26,6 млрд сўмлик сифатсиз ишлар ва 44,5 млрд. сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари жойида бартараф этилиб, ҳуқуқбузарликлар олди олинди.

Олиб борилган назорат тадбирларида 32 та жиноят ишлари қўзғатилиб, давлатга етказилган 17,6 млрд сўми зарар ундирилди.

Mavzuga oid materiallar