Қирғизистон махсус хизматлари ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга уринишнинг олди олинди, деб хабар бермоқда AKIPress Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан оммавий тартибсизликлар уюштириш орқали ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаб олиш ва мамлакатда ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиқаришни режалаштирган бир гуруҳ шахслар фаолиятига чек қўйилди.

Фото: АКИPress

Тергов маълумотларига кўра, гуруҳ жиноий мафкурани қўллаб-қувватловчи ва диний эътиқодга ақидапарастлик билан эътиқод қилувчи одамлардан тузилган.

Фото: АКИPress
Фото: АКИPress

Тезкор тадбирлар натижасида беш нафар шахс қўлга олиниб, уларнинг фаолиятига тегишли қурол-яроғ ва бошқа ашёлар олиб қўйилди.