Ўзбекистон ҳукумати Экологик транспорт тизимини жорий этиш муддатларини ўзгартирди, деб ёзмоқда Норма.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан саноатнинг турли тармоқларида экологик вазиятни яхшилашга қаратилган қатор ўзгаришлар қабул қилинди.
Қайта тикланадиган энергия манбаларидан самарали фойдаланишни таъминлаш ва “Экологик транспорт”ни ривожлантириш мақсадида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:
1. Қуёш фотоелектр станцияларини биноларнинг томлари ва фасадларига ўрнатишда давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун лойиҳа ҳужжатларини тақдим этиш талаби бекор қилинди.
2. Атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи саноат корхоналарида “яшил белбоғлар”ни яратиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари кўрилади.
3. “Экологик транспорт” тизимини босқичма-босқич жорий этиш муддати қолдирилди. Энди у 2024 йил 1 июнда эмас, 2025 йилнинг 1 мартида бошланади. Худди шу санадан бошлаб транспорт воситаларининг белгиланган стандартларга мувофиқлиги даражаси аниқланади ва экологик стикерлар берилади.
“Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ва “Автомобилларнинг атмосфера ҳавосига салбий таъсирини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларга ҳам ўзгартиришлар киритилди.