Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖ корхонасида минерал ўғитлар нархи асоссиз оширилгани аломатларини аниқлади.
Бу маҳсулотлар нархини белгилашда амалдаги қоидаларга риоя қилмаслик туфайли содир бўлган. Натижада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи ўртача 10-15 фоизга ошган.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, Рақобат қўмитаси томонидан “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонуни талаблари бузилганлиги сабабли иш қўзғатилди.
Бу омиллар қишлоқ хўжалиги корхоналарига бевосита таъсир кўрсатиши ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг ошишига олиб келиши мумкинлиги таъкидланди.