Ижтимоий тармоқларда Тошкент ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг пойтахт дўконларидан бирига ташрифи акс этган видео қизғин муҳокама қилинмоқда.
Шаҳар ҳокимлиги раҳбари дўкондан сифати бузилган олма ва ўрикларни топиб, ғазабланди.
Айрим интернет фойдаланувчилари бу ташрифни танқид қилиб, Умурзоқов бошқа органлар ваколатига кирадиган масалалар билан шуғулланяпти, деган фикрда.
Эртага сизни йўл патруль хизмати тўхтатиб қолса, ресторан СЭСни текширишга келса ёки устунда ноқонуний уланишларни текшираётган ҲЭТ ходимини кўрсангиз, улардан қайси бири бизнинг муҳтарам ҳокимимиз бўлиб чиқиши мумкин. Чунки ўзингиз билганингиздек, агар сиз буни яхши қилишни истасангиз, ўзингиз қилинг! Гарчи бу сизга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган тизимли масалаларга тегишли бўлса ҳам, — деб ёзади блогер Ферузхон Ёқубхўжаев.
Никита Макаренко видеода кўрсатилган ҳолатни AliExpressʼдан олинган сохта товар деб атади.
Эҳтимол, видео ижодкорлари «халқ олдига бориш» сиёсий ҳийласини намойиш қилмоқчи бўлгандир? Аммо, афсуски, натижа фақат паст сифатли сохта товар бўлиб чиқди, — деб ёзади у ўзининг «Макаренко эффекти» каналида.
Блогер ҳокимиятнинг шаҳар аҳолисига нисбатан ҳаракатлари бесамар кетгани ҳақида фикр билдирди. У Тошкент шаҳар ҳокимига ҳар куни кўчаларни пиёда кесиб ўтишни таклиф қилди.
Кунига бир марта кўчаларни пиёда кесиб ўтишни бошланг ва уни тасвирга олинг. Бу ҳамма кутаётган «халқ олдига бориш» бўлади”, — дея хулоса қилди Макаренко.