Бухоро ва Навоийда «валютчик»лар қўлга олинди

O‘zbekiston

Бухоро ва Навоий вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ноқонуний равишда валюта айирбошлаш билан шуғулланган фуқаролар қўлга олинди.

Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати ва Нурота вилояти ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида валюта айирбошлаш билан шуғулланган икки нафар фуқаро қўлга олинди.

Уларни қўлга олиш чоғида ашёвий далил – умумий қиймати 4300 доллар бўлган банкноталар топилди. Қўлга олинганлар ушбу долларларни бошқа фуқарога 54,5 миллион сўмга сотиб юборган.

Бухоро вилоятининг Вобкент туманида ҳам валюта айирбошлаш билан шуғулланган яна бир фуқаро қўлга олинди. Ундан ашёвий далил – 37,6 миллион сўмга сотиб олган умумий қиймати 3000 АҚШ доллари бўлган купюралар топилди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қийматларини қонунга хилоф равишда эгаллаш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Mavzuga oid materiallar