Қирғизистон ТИВ матбуот хизмати Ўзбекистон–Қирғизистон тараққиёт жамғармасининг устав капиталини 200 миллион долларгача ошириш режалаштирилганини маълум қилди.
Қирғизистон элчихонаси ташаббуси билан ташкил этилган учрашувда Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ҳамда Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Муса Джаманбоев иштирок этди.
Томонлар Тошкент ва Бишкекда савдо уйларини очиш режаларини ҳам муҳокама қилди.
Эслатиб ўтамиз, жамғарма ўз фаолиятини 2022-йил апрел ойи ўрталарида бошлаган. Ўша пайтда унинг устав капитали 50 миллион доллар эди.
Август ойида фонд Бишкек мерияси учун махсус жиҳозлар сотиб олишни молиялаштирди. Ва 2023 йилда ташкилот Ўш учун юзлаб автобуслар сотиб олишни қўллаб-қувватлаганди.