E-Auksion платформаси орқали Чорвоқ сайёҳлик ҳудудида жойлашган ер участкалари сотилиши эълон қилинди.
Инвесторлар Бўстонлиқ туманидаги «Новобод», «Янгиқўрғон» ва «Капал» маҳалла фуқаролар йиғинларида жойлашган 51 та лотни сотиб олиш таклиф этилади. Ер участкалари майдони 0,2 дан 6,7 гектаргача.
Қуйидаги соҳалардан фойдаланиш таклиф этилади:
болалар оромгоҳлари ва дам олиш масканлари;
пикник ва барбекю жойлари;
кафе ва ресторанлар;
лагерлар;
спорт ва дам олиш марказлари;
чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари;
туристик бунгалолар ва шалелар.
Турли лотлар бўйича инвестиция мажбуриятлари бир йилдан икки йилгача бажарилиши керак. Инвестициялар миқдори 300 минг доллардан 3 миллион долларгача ўзгариб туради.