Жорий йилнинг август ойида UVT aero авиакомпанияси Татаристон пойтахтини Ўзбекистон пойтахти билан боғлайди.
Авиакомпания 4 августдан Қозондан қуёшли Тошкент шаҳрига мунтазам халқаро рейсларни амалга оширишни бошлайди.
Тошкентга парвозлар ҳафтада бир марта якшанба кунлари амалга оширилади:
Габдулла Тўқай номидаги Қозон халқаро аеропортидан учиш вақти 22:30 — Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортига қўниш вақти 03:55 (душанба куни), Ўзбекистон пойтахтидан қайтиш рейси душанба куни соат — 04:55, Қозонга қўниш эса 06:30 да. Ҳар бир аэропорт учун вақт маҳаллий ҳисобланади. Шаҳарлар орасидаги йўл 3 соатдан кўпроқ вақтни олади.
Чипталар сотуви ҳам аллақачон очилган парвоз нархи бир томонга 150 евродан бошланади. Чипта нархига аллақачон 10 кг оғирликдаги юк ва 5 кг қўл юки киради, шунингдек, 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун 15% чегирма мавжуд.
Йўналиш Канадада ишлаб чиқарилган 50 ўринли замонавий, қулай Бомбардиер CRJ-200 реактив самолётлари томонидан бошқарилади.