Синоптикларнинг хабар беришича, 12 июль куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, жойларда ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик кутилмайди, Бухоро, Навоий вилоятларида ва кечқурун Тошкент вилоятида кичик қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати Селций бўйича +35...+38 даража, жанубий ва чўл ҳудудларида эса 39...+42 даражагача иссиқ бўлади.
Дам олиш кунлари Вольга бўйидан салқин ва нам ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда.
13 июль кечаси ва эрталаб Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Устюрт ҳудудларида ҳам қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
14 июль куни Қорақалпоғистон, Хоразм, Тошкент, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийсида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ҳам ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг бошқа ҳудудларида дам олиш кунлари ёғингарчилик бўлмайди.
13-14 июль кунлари ҳаво ҳарорати Селций бўйича +30...+35 даражагача, жанубда эса +36...+39 даражагача пасаяди. Шамолнинг тезлиги 7-12 м/с, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин, шунингдек, 18-23 м/с гача кучайиши мумкин.
Тошкент шаҳрида бугун ва эртага ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда, 12 июль куни кечқурун, 13 июль куни кечаси ва тонгда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши бундан мустасно.
14 июль, якшанба куни пойтахтда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 3-8 м/с. Шанба ва якшанба кунлари +32...+34 даража иссиқ бўлади.