Россияда YouTube қачон бутунлай блокланиши маълум бўлди

Ўзбекистон

Россия президенти маъмуриятига яқин манбалар мамлакатда YouTube тўлиқ ёпилишининг тахминий санаси ҳақида маълум қилди. Бундан ташқари, июль ва август ойларида хизмат билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлади.

Фото: Иллюстративное / РИА Новости

Ceнтябрь ойида YouTube'ни блоклашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда президент маъмуриятига яқин манба «Газета.ru» билан суҳбатда маълум қилди.

Манбага кўра, YouTube июль ва август ойларида муаммоларга дуч келади. Баъзи ҳудудларда сайт секин ишлайди, бошқаларида эса юклашда муаммо бўлаюи ва баъзи ҳолларда дастур ишдан чиқади. Сентябрь ойида блокировка бошланади.

«Газета.ru»нинг яна бир манбаси ҳам хизматнинг кузда тўхтатилиши ҳақида маълумот олганини маълум қилди.

12 июль куни Ростелеком фойдаланувчиларни YouTube'даги мумкин бўлган секинлашув ҳақида огоҳлантирди. Компания веб-сайтида Google компаниясига тегишли бўлган ва оператор тармоқ инфратузилмасида фойдаланиладиган ускунанинг ишлашидаги техник муаммолар ҳақида хабар берилган. Ушбу ускуна Google хизматларидан, асосан YouTube видеохостингидан контентни юклашни тезлаштириш учун ишлатилади.

Ростелекомнинг баёноти фойдаланувчи қурилмаларида YouTube контентини олдиндан юклаш учун фойдаланиладиган Content Delivery Network (CDN) тизимига ишора қилади. CDN ускуналари билан боғлиқ муаммолар туфайли қурилмалар Россиядан ташқарида жойлашган серверларга киради, бу эса сигналнинг вақтининг ошишига ва видео ҳостингнинг секинлашишига олиб келади.

Шуни таъкидлаш керакки, CDN тизимлари нафақат YouTube ёки хорижий сайтлар томонидан, балки барча видеохостинг сайтлари томонидан қўлланилади.

Мавзуга оид материаллар