АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп расман Республикачилар партиясидан президентликка номзод бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Бу ҳақда собиқ президентнинг ўғли Эрик Трамп партия қурултойида маълум қилди.
«Биз уни Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод деб эълон қиламиз», — деган у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Пенсилвания штати Бутлер шаҳрида сайловчилар билан учрашувда жароҳат олганди. Учрашув пайтида унга ўқ узилган. Унинг сўзларига кўра, ўқ фақат қулоғини силаб ўтган. Агар у ноқонуний муҳожирлар ҳақидаги жадвални кўриш учун бошини ўнгга бурмаганида эди, отишма ҳалокатли бўлиши мумкин эди. Ўзбекистон президенти америкалик сиёсатчига тезроқ соғайиб кетишини тилаганди.