Шавкат Мирзиёев АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг ҳаётига суиқасд қилингани ҳақидаги хабарни чуқур ташвиш билан қабул қилди, деб хабар берди Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.
Давлат раҳбари зўравонлик ҳаракатини кескин қоралади ва Дональд Трампга тезроқ тузалиб кетишини тилади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампнинг ҳаётига суиқасд уюштирилганди. Воқеани маҳаллий телеканаллар эфирга узатган. У Пенсильваниядаги ноқонуний иммиграция муаммолари ҳақида гапирар экан, тарафдорлари билан гаплашганда ўқ овози янгради. Сиёсатчи ўз чиқишларини тўхтатиб, қулоғи қон билан саҳнани тарк этди.
АҚШ Федерал қидирув бюросининг маълум қилишича, отишма 20 ёшли Томас Метью Крукс томонидан қилинган бўлиб, унинг танаси ДНК текширувидан ўтказилади. Жиноятчининг ёнида ҳужжатлари бўлмагани учун унинг биометрик маълумотлари ҳам текширилади, деди бюро вакили. Бундан ташқари, Washington Post нашрининг ёзишича, отишмани уюштирган республикачилар тарафдори бўлган.