Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ипотека Банк АЖ Instagramʼдаги саҳифасида 26 фоизли депозитни номақбул реклама қилгани учун иш қўзғатди.
Қўмита томонидан тузилган махсус комиссия банк рекламасини ишончсиз деб топди ва молиявий жарима солишга қарор қилди. Жарима миқдори ошкор этилмаган.
Бошқарма матбуот хизмати банк қарорга рози бўлмаса, апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиши мумкинлигини эслатди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рақобатни ривожлантириш қўмитаси Korzinka супермаркетлар тармоғи рекламада хатога йўл қўйгани учун иш қўзғатганди. Компания рекламаси «энг арзон нарх» деб кўрсатилган хусусиятга жавоб бермаслиги аниқланган. Қўмита буни ҳам номақбул реклама деб топган ва компанияни жаримага тортишга қарор қилган. Аммо Korzinka кўрсатма олмаганини ва ўзини айбдор деб ҳисобламаслигини билдирган.