Шавкат Мирзиёев 18 июль куни ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқсиз муҳит яратиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан ногиронлиги бўлган шахслар учун қулайликлар яратиш талаби киритилган лицензияланадиган фаолият турлари белгилаб берилган.
Бунга қуйидагилар киради:
мактабгача таълим (оилавий болалар ташқари);
умумий ўрта таълим;
ўрта махсус ва профессионал таълим;
олий таълим;
олий таълимдан кейинги таълим;
автомактаб;
банк;
кредит бюролари;
тиббиёт муассасалари;
дорихоналар ва тиббий буюмлар дўкони (офтальмология тиббий буюмларини чакана реализация қилиш мустасно).
Жорий йилнинг 10 августидан мунтазам равишда мукаммал ва жорий таъмирлашга тушган кўп квартирали уйлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун мослаштирилади.
Бунда уйларнинг асосий кириш йўлакларидан лифтгача бўлган қисми белгиланган талаблар асосида пандус билан таъминланади.
2025 йилнинг 1-октабригача имконияти чекланган шахслар учун хорижий тажриба асосида универсал лойиҳалаштириш бўйича норматив-техник ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бунинг учун Жаҳон банки маблағлари жалб қилинади.
Бундан ташқари, ҳар бир ҳудудда 2026 йилгача 100тадан умумфойдаланишдаги ҳожатхоналар ногиронлиги бўлганларнинг тўсиқсиз фойдаланишлари учун жиҳозланади.