Назорат хариди учун пойтахтдаги савдо шохобчаларидан 9 дона озиқ-овқат маҳсулоти харид қилиниб, белгиланган тартибда синовдан ўтказиш учун Миллий «Референс» ва «Техностандарт–НEО» МЧЖ МЧЖ лабораторияларига топширилди.
Текширув натижаларига кўра, 9 та озиқ-овқат маҳсулотидан 8 таси, яъни 88 фоизи амалдаги техник регламентларга номувофиқ бўлиб чиқди.
Маҳсулотларнинг таркиби ва қадоқланишидаги нуқсонлар ҳам аниқланди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунини бузган маҳсулотлар:
«БРУНИ» шоколадли кекс маҳсулоти - ишлаб чиқарувчи корхона «Almerro Group » МЧЖ;
«СEЛЛАТИЛГАН МОЛ ГЎШТИ олий нав» Консерваланган мол гўшти маҳсулоти – ишлаб чиқарувчи корхона «Мармакс» ҚК МЧЖ;
«БИО КEФИР» кефир — ишлаб чиқарувчи корхона «DIL-BAH DAIRY GROUP» МЧЖ;
«Қанд» маҳсулоти — ишлаб чиқарувчи корхона «Prima industries group» МЧЖ;
«Черноголовка» газланган салқинлантирувчи ичимлик — ишлаб чиқарувчи корхона «Aqua Products» МЧЖ ҚК;
«Урусса» кунгабоқар ёғи — ишлаб чиқарувчи корхона «Ресурс» мой экстракция заводи;
«Кунжутное масло» ёғ маҳсулоти — ишлаб чиқарувчи корхона «Махмаджон Нурафшон» ХК;
«Седана ёғи» ёғ маҳсулоти — ишлаб чиқарувчи корхона «Махмаджон Нурафшон» ХКлар.
Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 1-моддасига мувофиқ, товарнинг нуқсони — товарнинг норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларига, шартнома шартларига ёхуд товарнинг сифатига одатда қўйиладиган талабларга номувофиқлиги товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб беришга сабаб бўлади.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва сифатсиз маҳсулотларнинг сотилишига чек қўйиш юзасидан Қўмита томонидан ишлаб чиқарувчи корхоналарга тегишли чоралар кўрилмоқда.