Ўзбекистонлик Сафина Саъдуллаева Олимпия ўйинларининг финал босқичига йўл олди, деб хабар бермоқда МОҚ.
Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар орасида Сафина Саъдуллаева Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинларида биринчи бўлиб чиқди. Ҳамюртимиз «Б» гуруҳининг саралаш босқичида иштирок этиб, 1,95 метр натижа қайд этди ва бу спортчи учун мавсумдаги энг яхши натижа бўлди.