Ҳасанбой Дўсматов Ўзбекистонга навбатдаги медални кафолатлади.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили чорак финалда қозоғистонлик Сакен Бибосиновни мағлуб этди. Ҳамюртимиз ярим финалга йўл олди, шунингдек, Париж Олимпиадаси медалини ҳам қўлга киритадиган бўлди.
Яна бир ўзбекистонлик боксчи Тўрабек Ҳабибуллаев кубалик Арлен Лопесга имкониятни бой берди. Спортчи Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади.