Қашқадарё вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари кўз ўнгида фуқарони уриб юборган Чироқчи тумани ҳокими интизомий жавобгарликка тортилди.
Вилоят ҳокимлиги хабарида айтилишича, ҳокимга ҳар бир фуқарога ҳурматли ва хушмуомалалик билан муносабатда бўлиш, мулоқот чоғида одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлиги таъкидланган. Бундай ҳолатлар такрорланса, тегишли чоралар кўрилади.
Аввалроқ туман ҳокимлиги раҳбари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ёнида турган эркакка яқинлашиб, тандирни тепиб, қўли билан ургани хабар қилинганди.