Блогер Никита Макаренко таъкидлаганидек, таъмирлаш дастурига Тошкентнинг олти туманидаги ерлар киради. Энг кўп ер майдонлари Яшнобод (54,67 га), Шайхонтохур (36,82 га) ва Сергели (35,15 га) туманларида ажратилган. Мирзо Улуғбек туманида 26,71 гектар, Яккасарой туманида 13 гектар, Чилонзор туманида 5 гектар майдон ободонлаштирилади.
Яккасарой тумани, «Тўқимачи» маҳалла фуқаролар йиғини Глинка кўчасидаги 37, 39 ва 41-уйлар, Бошлиқ кўчасининг 4-боши берк кўча ҳамда Бобур кўчасидаги 24, 26, 28-уйларда ободонлаштириш ишлари белгиланди.
Қарорга кўра, мазкур ерларда ободонлаштириладиган объектлар белгиланади. Эски кўп қаватли турар-жой бинолари бузилади, инвесторлар ўрнига янгисини қуради. Жараён «Тошкент инвест» АЖ томонидан шаҳар ҳокимияти билан биргаликда амалга оширилади.
Никита Макаренко таъмирлаш дастури норозилик ва ҳуқуқ-тартибот идоралари билан тўқнашувларга сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Унинг фикрича, парламент янгилаш тўғрисидаги қонунни қабул қилмасдан туриб, расмийлар дастурни амалга ошира олмайди.