АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис ноябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда Демократик партиядан президентликка номзод сифатида расман кўрсатилди.
Овоз бериш онлайн тарзда ўтказилди. ОАВ хабарларига кўра, Камала Ҳаррис Американинг иккита йирик партиясидан биридан АҚШ президентлигига номзод бўлган биринчи қора танли ва жанубий осиёлик биринчи аёл бўлди.
Агар у Дональд Трампни мағлуб этса, АҚШ тарихидаги биринчи аёл президентга айланади.
АҚШнинг амалдаги президенти Джо Байден қайта сайланишдан воз кечиш қарорини эълон қилганидан кейин Камала Ҳаррис ягона демократ номзод бўлди.
У 2350 делегат томонидан қўллаб-қувватланди ва номзодлик учун зарур бўлган чегарадан ўтди. Демократларга кўра, қурултой иштирокчиларининг 99 фоизи — 3 923 делегат Камала Ҳаррис номзодини қўллаб-қувватлаш ниятида.
Джо Байден ўзининг президентлик кампанияси тугаганини эълон қилганидан сўнг Камала Ҳарриснинг кампаниясига хайр-эҳсонлар сезиларли даражада ошди. Кўплаб етакчи демократлар унинг номзодини қўллаб-қувватлашларини билдирган.